Янгиликлар
Тақдимнома ижросини ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 8 февралдаги 13/2-1/11-3/8-37-сонли топшириқ хати ҳамда Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2021 йил I ва II чоракларга мўлжалланган иш режасининг 8-бандида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 12.02.2021 йилдаги 39-ум-сонли буйруғи асосида Учқўрғон туман халқ таълими бўлими, туман ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 46-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олиш ҳуқуқи ўрганиб чиқилганда бўлим томонидан бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ўрганиш якунига кўра туман адлия бўлими томонидан қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига жорий йилнинг 9 март куни 09-1/30-сонли тақдимнома киритилган.
Бироқ, Учқўрғон туман халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан мазкур тақдимнома ижроси белгиланган муддатда таъминланмасдан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1984-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли, жорий йилнинг 25 июнь куни Учқўрғон туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ш.Деҳқановга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судига юборилди.
Мазкур ҳужжатлар суд томонидан кўриб чиқилиб, Учқўрғон туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ш.Деҳқановга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
Учқўрғон туман адлия бўлими