Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

НАМАНГАНДА МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ


  “Наманганда журналист, блогер, ижтимоий фаол фуқаролардан иборат жуда катта ўзига хос жамоатчилик  кенгаши шаклланди. Ҳар бир жараёнга тезкор, холис ва шаффоф муносабат давлат органлари ва ташкилотларни янада аниқ, очиқ ишлашга ундайди.

 Сиз ишланг, бу бизни ишлатади!” - барчани бир нуқтада бирлаштирган тадбир “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов очиб бериб, йиғилганларни қизғин табриклади. 
  Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвонига лойиқ кўрилган «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Мелибоев Аҳмаджон, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси бўлган «O‘zbekiston 24» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири  Ўғилой Болтабоева, «Шуҳрат» медали эгалари - Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири Қосимжон Акбаров ҳамда  «Маҳалла» газетаси махсус мухбири Хайрулло Абдураҳмоновлар хизматлари алоҳида эътироф этилди. 

  Қолаверса, Наманган вилоятида ахборот хизмати соҳасида фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ ҳуқуқшунослар хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Ядигарова, Наманган вилоят ИИБ бўлим бошлиғи С.Болтабоев, Наманган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Жамаловлар ҳам Наманган вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларига муносиб кўрилдилар. 


Наманган вилоят адлия бошқармаси