Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сайёр нотариал ҳаракатлар - аҳоли учун қулайлик.


Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунида фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкин. 

Шунга кўра, Наманган вилояти нотариал палатасининг ташаббуси билан вилоятда фаолият юритувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан жойларда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 

Бундан кўзланган асосий мақсад - фуқароларга нотариал ҳаракатларни амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.