Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Наманган туманидаги сайёр қабул натижалари қисқа сатрларда.


   Наманган вилоят адлия бошқармасия томонидан Наманган туманидаги, айрим МФЙ раисларини МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташланганлиги учун Наманган туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан норозилиги ҳамда тумандаги Тепақўрғон МФЙда яшовчи фуқаронинг фарзандини имтиёзли даволаниши учун ордер беришда амалий ёрдам бериш тўғрисида бошқарма бошлиғи ўринбосари сайёр қабулида йўллаган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

   Мурожаатларни ўрганиш жараёнида тумандаги Кўлбуйи, Шўрқишлоқ, Қоракўл, Ўлмас, Гулдиров, Чағир, Кайкавус, Оқер Қўрғонча МФЙ раисларига нисбатан МФЙ ҳудудларида турли ҳил қурилиш ва маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги сабабли маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларни расмийлаштиришда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

    Хусусан, мазкур чиқиндилар МФЙ раислари томонидан эмас балки, МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан ташланган бўлсада, МФЙ раисларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

     Шунингдек, маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларда ҳам ҳуқуқбузарлик моҳияти сифатида мазкур чиқиндилар айнан МФЙ раислари томонидан ташланганлиги баён этилмаган ва аксинча МФЙ раисларини эътиборсизлиги кўрсатиб ўтилган.

      Бундан ташқари, уларга нисбатан маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларни расмийлаштиришда МЖтКнинг 30, 91, 311 ва
281-моддалари талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

     Шунга қўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11 июнь куни Наманган вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармасига МФЙ раисларига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

    Қолаверса, бошқарма аралашуви билан сайёр қабулда мурожаат қилган Тепақўрғон МФЙда яшовчи фуқаронинг фарзандини Тошкент педиатрия тиббиёт олийгоҳига даволаш учун имтиёзли йўлланма (ордер) берилиши таъминланди.

Ёдгаров Азизбек Улуғбек Ўғли
Наманган вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи