Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

НАМАНГАНДА АДВОКАТЛАР СОНИ ЯНА 4 НАФАРГА КЎПАЙДИ


     Наманган вилоятида жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар жами 84 та адвокатлик тузилмалари, шундан 70 та бюро, 9 та фирма ҳамда 5 та ҳайъат давлат рўйхатидан ўтказилган.

     Наманган вилояти бўйича адвокатларнинг давлат реестрида 2021 йилнинг 8 июнь ҳолатига 155 нафар адвокатлар мавжуд бўлиб, бошқарма бошлиғининг 2021 йил 8 июндаги тегишли буйруғига асосан адвокат Ботиров Шерзод Нугманович ва талабгор Маматов Музаффархон Нуриддинхон ўғлига фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича, талабгорлар Убайдуллаев Шокиржон Якубжанович, Илмияминов Зайнобиддин Муминовичларга маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича адвокатлик лицензиялари топширилди.
       Натижада вилоятдаги адвокатларнинг умумий сони 159 нафарга етди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси