Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Меҳнатда майибланганларга товон пули тўланиши керак


Уйчи туманида яшовчи фуқаро М.Узақова меҳнатда майибланган. Аммо унга товон пули тўлаб берилмаган. Шу боис фуқаро бошқармамизга бошқарма бошлиғи ўринбосарининг шахсий қабулида йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Наманган вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш давлат унитар корхонаси томонидан корхона собиқ ишчиси М.Хакимовга 2019 йилда 1 062 000 сўм, 2020 йилда 483 000 сўм,
2021 йил 323 000 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги, 2021 йилнинг
21 март ҳолатига товон пулидан қарздорлик жами 1 868 000 сўмни ташкил этганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро М.Хакимовга 1 868 000 сўм товон пули ундирилиши белгиланди.

Азизбек Ёдгаров,
Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими