Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Поп тумани 35-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари фуқаро Г.Б. ва бошқаларнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётганлиги ҳамда мактаб директорининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, Поп тумани 35-сонли умумтаълим мактаби директорининг 2020 йил 1 апрелдаги 30-сонли куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиларини ўз ҳисобидан таътилга чиқариш ҳақидаги буйруғига ходимларнинг аризаси асос сифатида кўрсатилган бўлса-да, ходимларнинг аризаси мавжуд эмаслиги аниқланди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиларининг иш ҳақлари 2020 йилнинг апрель май ойлари ҳамда 2021 йилнинг март-апрель ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 май куни Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига ҳамда Поп тумани халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилиб, натижада иш берувчининг ноқонуний буйруғи бекор қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган маъсул ҳодимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилишига эришилди.

 

Ёдгаров Азизбек Улуғбек ўғли
Наманган вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бошлиғи