Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ватан тақдири-менинг тақдиримда: Намангандан кенг қамровли семинар-тренинг ўтказилди.


Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг 18-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш бошланди.

Машғулот вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган муҳандислик-технологиялари институтида бўлиб ўтди. Унда муассаса талабалари ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган ўғил-қизлар иштирок этди.

Семинар-тренингда бошқарма масъул ходимлари З.Аҳмедходжаева, Н.Ядигарова, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Н.Усмонов, вилоят ИИБ катта инспектори, капитан З.Жамалов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Собиров машғулот олиб бордилар.

Унда асосий эътибор конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари, Президентлик сайловида уларнинг иштироки, ҳуқуқбузарлик содир этишнинг салбий оқибатлари, шахсий бизнес юритиш асослари каби масалалар қамраб олинди.

Фикр-мулоҳазалар ва таклифларга бой тарзда ўтказилган семинар-тренинг давомида 100 дан зиёд ёшларга оид флаерлар тарқатилиб, жараён телевидение орқали тасвирга олинди.

 

Наманган вилоят адлия бошқармаси