Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

“Аёллар дафтари”: Яна бир аёл ишлик бўлди.


Аёл унинг мурғак қалби, кичикдек туюлган муаммолари, арзимасдек кўринган масалалари замирида жамият тақдири, неча неча оилалар тақдири мужассам. Шунинг учун ҳам уларнинг орзулари, мақсадлари ва бандлиги бугун давлатимиз раҳбари эътиборидаги биринчи даражалари масалага айланган.

Аввалдан хабар бериб бораётганимиздек, аёлларнинг муаммоларини тизимли равишда ўрганиш, улар учун сайёр қабуллар ташкил этиш ва мурожаатларини қаноатлантириш Наманган вилоят адлия бошқармасининг олдидаги муҳим масалага айланган.

Жорий йилнинг апрель ойида Поп туманида ўтказилган сайёр қабулда бузилган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида 50 дан ортиқ аёллар иштирок этишган эди. Бугун мурожаатларнинг натижасига эришиш учун туман адлия бўлими ходимлари астойдил бел боғлагани бор гап.

Буни яққол исботини мурожаатларни қаноатлантириш масаласидан ҳам билиш қийин эмас.

Туманининг Х.Олимжон МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.Худойберганованинг мурожаати бўлим ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш давомида фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаш учун ўзи яшаб турган ҳудуддаги МФЙ мутасаддиларига ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига бир неча бор мурожаат қилганлиги, бироқ иш билан таъминланмаганлиги маълум бўлди.

         Бўлимнинг аралашуви натижасида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 19 май куни фуқаро М.Худойбергановага Х.Олимжон МФЙда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишга кириши бўйича йўлланма берилиб, Поп тумани, Х.Олимжон МФЙнинг 6-сонли буйруғига асосан фуқаро М.Худойберганованинг ишга қабул қилиниши таъминланди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими иш юритувига олинган Поп тумани, Уйғурсой МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро О.Худойберганованинг фарзанд асраб олиш учун тегишли ҳужжатларни Поп туман халқ таълими бўлими “Васийлик ва ҳомийлик” органига топширганлиги, бироқ ҳозирга қадар бола берилмаётганлигига аниқлик киритиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаати бўлим ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш давомида О.Худойбергановани фарзанд олиш учун Поп туман халқ таълими бўлими “Васийлик ва ҳомийлик” органига қилган мурожаати 2019 йил 16 сентябрь куни 15-рақам билан фарзанд олиш учун навбатга қўйилганлиги ҳамда унга фарзанд олиши учун Фарғона шаҳар гўдаклар уйига йўлланма берилганлиги ва тавсиянома жўнатилганлигига аниқлик киритилди.

Айни вақтда ушбу вақтинчалик тартиб рўйхатида бўлган аёлларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва Адлия бўлими иш юритувида бўлган мурожаатларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Акмалжон Қодиров
Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси