Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида тадбиркорларнинг қонуний мманфаати муҳим масала.


Маълумки, бугунги кунда юритимизда барча соҳалар каби тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бу борада жойларда адлия органлари томонидан соҳада қабул қилинаётган ўзгариш ва янгиликлар доимий равишда тадбиркорлик субъектларига етказилиб, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколат доирасида тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармасининг
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг I чораги давомида тадбиркорлик субъектларининг жами 43 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 12 таси қаноатлантирилди ва 27 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб турли ташкилот ва идораларга 11 та ҳуқуқий таъсир чоралари, шундан 2 та тақдимнома, 8 та огоҳнома, 1 та даъво ариза киритилиб, 2 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди, 1 та ноқонуний ҳужжат бекор қилинишига эришилди.

Хусусан, Чуст тумани тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланувчи М.Зарипова адлия бошқармасига бузилган савдо дўкони бино-иншоотлари учун компенсация берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиб чиқиш якунлари бўйича адлия бошқармаси томонидан М.Зарипованинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига компенсация пулини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2021 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркор М.Зарипова фойдасига унга тегишли бўлган Чуст туман, Сероб МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 47-уй ҳудудида жойлашган бузилган савдо дўкони бино иншоотлари учун 27 275 000 сўм компенсация пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида жами 207 та, шундан 141 та ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ҳамда 51 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 48 марта жойларда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил этилди.

Қисқа қилиб айтганда, вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий мақсадларидан бири тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш ва муаммоларини бартараф этиш, юртимизда инсон манфаатларини амалда таъминлаш энг устувор мақсадларидан бири.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими