Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Қонунчилик ҳужжатларининг самарали ижроси-ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омилидир.


Қонунчилик ҳужжатларининг самарали ижроси-ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омилидир.
Маълумки, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш бўйича ислоҳотларнинг натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва қарорларнининг ижросини самарали ташкил этилишига бевосита боғлиқдир.
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Адлия вазирлигига бир қатор қўшимча вазифалар, хусусан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.
Бу борада ўтказилаётган ўрганишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим соҳаларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этишда, аниқ ҳуқуқий механизмлар жорий этиб қўйилганига қарамай, ҳуқуқни қўллаш амалиётига субъеткив ёндашиш ёки нотўғри қўллаш каби омиллар уларнинг натижадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Биргина ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш соҳасини олайлик. Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳудудларда ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида амалга ошириб келинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ушбу тизимнинг жорий этилиши кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда холислик ва шаффофликни таъминлаш борасида муҳим қадам бўлди.
Бироқ, мазкур йўналишда Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун аризаларни қабул қилишда қонунчилик ҳужжатлари ижроси самамрали ташкил қилинмаётганлиги, хусусан фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар ва маълумотномалар талаб қилиниши ҳолатлари маълум бўлди.
Масалан, айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан фуқаролардан аризаларига иш жойидан ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, яшаш хонадонининг кадастр йиғма жилди нусхаси, ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори каби «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали нафақалар ва моддий тайинлашда аҳамиятга эга бўлмаган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган ортиқча ҳужжат ва маълумотлар олинган ҳолда пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига топширилган.
Ёки бўлмаса, яна бир ҳолатни таҳлил қилиб кўрайлик. Пенсия жамғармаси бўлимларига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритиш учун айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан фуқароларнинг нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза ва илова ҳужжатлари папкага (“папка для бумаг”) жойлаган ҳолда топширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида фуқаролар учун ортиқча ҳаражат қилишига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан таҳлил қилиб кўрилганида, Наманган шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритиш учун дастур ишга туширилган даврдан буён ўрганиш даврига қадар келиб тушган аризаларнинг (жами 25538 та) ўртача 60 фоизи (15322 та) ариза ва илова ҳужжатларини папкага (“папка для бумаг”) жойлаган ҳолда тақдим этилган. Давлат харидлари махсус порталидан (xarid.uz) олинган маълумотга кўра, танлов асосида кўрилганда бу турдаги канцелария моллари давлат ташкилотлари томонидан ўртача (900 сўм, 1400 сўм,
1200 сўм, 1100 сўм) 1150 сўмдан харид қилинган. Бундан кўринадики, биргина Наманган шаҳар миқёсида фуқаролар нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза ва илова ҳужжатларини топшириш учун папканинг (“папка для бумаг”) ўзига таҳминан 17,6 млн сўмдан кўп бўлган ортиқча ҳаражат қилган.
Ваҳоланки, ижтимоий нафақаларни тайинлашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини жорий этиш орқали айнан юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсади кўзланган эмасмиди.
Адлия бошқармаси томонмидан юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, бу борада фуқароларга ортиқча ҳаражат қилишга ва сарсонгарчилигига йўл қўймайдиган ягона амалиётни жорий этиш бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ва вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.
Бундан кўзланган мақсад ҳам ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларни камайтириб, қонунчилик ҳужжатларининг натижадорлигини таъминлаш, провардида инсонлар ҳаётини осонлаштириш ва қулайлаштиришдир.

Муҳаммад-Ислом Эранов
Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи
Орифжон Ибраҳимов
Вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси.