Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия бўлимлари уч ёшда: фаолиятдаги дадил қадамлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 13 апрель куни “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, республикамизда жами 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган бўлса шундан 13 таси Наманган вилояти хиссасига тўғри келади.

Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан шаҳримизнинг “Ойдин плаза” меҳмонхонасида ташкил этилган матбуот анжумани адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари, айрим камчиликлари ва улар томонидан амалга оширилган муҳим кўрсаткичларга бағишланди.

Матбуот анжуманида туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари, адлия идоралари фаолиятини изчил ёритиб бораётган оммавий ахборот воситаси вакиллар ва адлия бошқармасининг бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.

Энг аввало давлат идоралари фаолиятидаги очиқлик, ошкоралик, шаффофлик мезонлари адлия идораларининг барча бўғинларида мавжудлиги ва айнан оммавий ахборот воситаларига ҳисобот бериш амалиёти фаолиятимизни асосий мақсади эканлиги юзасидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев томонидан фикр билдирилди.

Шундан сўнг, бошқарма бўлим бошлиқлари А.Саттибоев ҳамда М.Эрановнинг адлия бўлимлари фаолиятидаги муҳим кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларини назорат қилиш тизими юзасидан презинтация намойиши орқали маърузалари тинланди.

Шу ўринда, муҳим кўрсаткичларга тўхталсак. Адлия бўлимлари томонидан 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар 8712 та мурожаат қабул қилинди. Шундан 7074 таси (81,19835) қаноатлантирилди. Шу билан бир қаторда 2371 та даъво аризалари киритилиб 13 622093 сўм ундирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 28 976 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, ушбу йўналишда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилди.

Жамиятда мавжуд ёки такрорланиб келаётган муаммоларни уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини манзилли тартибда юксалтиришга алоҳида аҳамият қаратилди.

Очиқ ва самимий мулоқотларга бой тарзда ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган ва фаолиятлари давомида дуч келаётган вазиятлар юзасидан ўз саволларига жавоблар олдилар.

Шундан сўнг, адлия идоралари билан доимий ҳамкорлик қилаётган ва уларнинг фаолиятини ёритиб бораётган журналист ва блогерлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида иштирокчиларни бир пиёла чой устида муҳим санага бағишлаб тайёрланган байрам ширинлиги билан меҳмон қилинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси