Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

25

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 5-СОНЛИ ЭЪЛОН


Тўрақўрғон тумани адлия бўлимида бўш (вакант) лавозим:
1. Етакчи маслаҳатчи;

Фаолият йўналиши:
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгилансин.

Етакчи маслаҳатчи:
фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади
ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.


Расмий талаблар:
юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:
замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 8 апрелга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Наманган вилоят адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 69-227 03 76).
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 1008, (71) 207-04-64 телефон рақамларига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.