Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Янги боғистон аҳолиси учун яна бир қулайлик.


     Уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаш ва эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги деярли барча ҳудудларда учраши мумкин бўлган муаммо ҳисобланади.
   Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан Янгиқўрғон туманининг “Янги боғистон” қишлоғида ўтказилган сайёр қабулда ҳам гувоҳ бўлдик. 
    Тўхтаназаров Жўравой 1958 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Янги Боғистон маҳалласида яшайди. Нафақада. 1998 йилда Й.Охунбобоев колхози томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиб берилган ер участкасига уй-жой қуриб яшаб келмоқда. Бироқ уй-жойни эгалик хуқуқини берувчи ҳужжат мавжуд эмас. Шунинг учун туман архивидан Колхознинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини олишда ва кадастр хужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам беришини сўраган.
     Қабулда 45 нафар аҳоли иштирок этди. 27 та мурожаат келиб тушди, шундан 15 таси иш юритувга олинди. Асосий масалалар уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш, аёллар дафтарида бўлган аёллар томонидан моддий ёрдам олиш, фуқаролиги бўлмаган шахсларни паспорт олиш масаласи, нотурар жойни турар жойга айлантириш , кредит олиш ва шу каби масалалар ҳисобига тўғри келади.


Наманган вилоят адлия бошқармаси