Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ЭНДИЛИКДА САЙЛОВЛАР ОКТЯБРЬ ОЙИДА ЎТКАЗИЛАДИ


   Сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришларга кўра, эндиликда, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

     Олдин мазкур муддат уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилнинг декабрь ойи этиб белгиланган эди.

   Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришларга асосан сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади.

     Илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилиши белгиланган эди.

     Шунингдек, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари эндиликда тузилмайдиган бўлди.

     Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилиши белгиланди.

 

Наманган шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Сиддиқов Зуҳриддин