Янгиликлар
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!
Барчангизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган баҳор айёми – Наврўзи олам билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлган бу ажойиб, хосиятли байрам элимизга бахту-саодат, турмушимизга қут-барака олиб келсин!
Сиз азизларга мустаҳкам саломатлик, ишларингизда омад, улкан зафарлар тилаймиз.
Файзли хонадонингиздан тинчлик-осудалик, баракот, қувонч асло тарк этмасин! Байрамларимиз байрамларга улансин!
Наврўз барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси