Янгиликлар
Аёллар ҳуқуқи -доимий эътиборда
Аёл — миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлар эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало, шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди, деб бежиз айтилмаган. Зеро, аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Шу жиҳатдан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан жорий йил 17 март куни Катта қўрғонча ҳамда Озод МФЙ томонидан “Аёллар дафтари”га ҳуқуқий ҳимояга муҳтож аёллар сифатида киритилган 7 нафар хотин-қизларга уйма уй юрган ҳолда ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди
Хусусан , Тўрақўрғон адлия бўлими томонидан Катта қўрғонча МФЙ ҳудудида яшовчи Л.Рустамовага меросни расмийлаштириш масаласидаги, Озод МФЙда яшовчи М.Хожиеванинг уй-жойга доир, фуқаро У.Қодированинг тадбиркор аёлларга яратилган имтиёзлар хусусидаги, тушунтириш сўралган мурожаатлари жойнинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, фуқаро Ш.Умарова,М.Ғиёсоваларнинг алимент масаласидаги, О.Эргашеванинг сиҳатгоҳга йўлланма олинишига амалий ёрдам бериш сўралган мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.
Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи