Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш -янги манзилли ҳуқуқий тарғибот усули


   Бугунги шиддатли, тезкор замонда ахборот олишга бўлган эҳтиёж тобора ортмоқда. Айниқса, ҳуқуқий ахборотларга алоҳида зарурат сезилмоқда. Қонунлардан ўз вақтида хабардор бўлиш, уларга амал қилиш ҳаёт тақозосига айланди.

   Барча ривожланаётган давлатлар ҳам профессионал қонунлар қабул қилиш амалиётига ўтмоқда. Шунинг учун, қонунларнинг моҳиятини, уларда белгиланган энг керакли, оддий инсонлар учун муҳим бўлган қоидаларни содда ва тушунарли тарзда етказиш долзарблиги ортиб бормоқда.

  Шуни инобатга олған ҳолда, ҳуқуқий ахборотни тарқатишда, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришда оммавий ахборот воситаларининг, журналист ва блогерларнинг роли бениҳоя катта.

    Юқоридагилардан келиб чиққан тарзда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан устувор йўналишлар ишлаб чиқилди.
  Мисол учун, Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видиоселектор йиғилишларида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш муҳимлиги, бунда туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизимини ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

  Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг турли тоифалари, хусусан, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасидаги ишларни талаб даражасига етказиш учун "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида манзилли тарғибот ишлари амалга оширилди.

   Амалга оширилган ишларни биргина Мингбулоқ туман мисолида кўрадиган бўлсак, туман ҳудудида жойлашган 40 та МФЙда Мингбулоқ туман адлия бўлим томонидан бевосита ҳудудларга чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда маҳаллалардаги “темир дафтар”га киритилган оилаларда, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга муаммоларидан келиб чиққан ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Шунингдек, тадбир давомида алоҳида кўриб чиқиш талаб этиладиган мурожаатлар туман адлия бўлимларининг иш юритувига қабул қилинмоқда.

    Манзилли тарғибот ишларини олиб бориш натижасида аҳоли орасида кўплаб учраётган уй-жой, қурилиш, меҳнат ва коммунал соҳада минглаб муаммоларимиз мавжудлиги аниқланди. Мазкур муаммоларни камайтириш учун “манзилли тарғибот” лойиҳасини амалга оширамиз, у орқали фуқароларни ёши, ижтимоий ҳолати, фаолият тури ва бошқа қатламларга бўлиб, тарғибот тадбирларини ташкил қилмоғимиз лозим.

   Ҳуқуқий ахборотни инсонлар учун қулай бўлган вақтда ва кўринишда етказиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бу борада аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш, яъни янги манзилли ҳуқуқий тарғибот усули алоҳида ўрин тутади.


Дилшод Аширалиев
Мингбулоқ туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси