Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг долзарблиги


   Ҳозирги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда, мустақиллик йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида инсон ҳуқуқлари, уларнинг эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминловчи ҳуқуқий тизим яратилишига олиб келинди.

   Жумладан, мазкур ишларни мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6134-сон Фармони билан суд органлари фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилди. 

   Бунга кўра, 2021 йилдан бошлаб Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлди.

   Яъни, 2021 йил 1 октябргача Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тўловлар амалга оширилиши белгиланди.

    Жумладан, 

  - судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;

  - Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақлар киради.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунларига асосан Фуқаролик, Иқтисодий ва Маъмурий судларда назорат инстанцияси тугатилди.

   Шунингдек, прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилиниб, эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган бўлса, бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция тақдим қилиш ҳуқуқи берилди.

   Ҳулоса ўрнида шуни такидлаш лозимки, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини, масъулиятини кучайтириш, бир сўз билан айтганда қонун устоворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар олиб бориш нақадар долзарлигини кўрсатади.


СарваржонАбдуназаров

Мингбулоқ туман адлия

бўлими бошлиғи