Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этишда шахсий жавобгарлик


Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ижро интизомига масъул раҳбарланинг ҳужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди.


Наманган вилояти

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, умаман Президент ҳужжатларининг ижро этилиши бугун долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Шу муносабат билан “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йилнинг 10 февраль куни Президент Фармонининг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтилди.


Наманган вилояти

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими тўғрисида ҳам мутахассис маърузаси тингланди.


Наманган вилояти

Қизғин савол-жавоб ва бахс мунозаларга бой ўтган семинар ўз ишини якунлади.

Эслатиб ўтамиз бу каби семинарлар бошқа вилоятларда ҳам ўтказилиш режалаштирилган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси