Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими


Жорий йил 2 март куни Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашини ташкил этиш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.Семинарда вилоят ҳокими, нуфузли давлат ташкилотлари раҳбарлари ва Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари иштирок этдилар. Семинарни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов очиб бериб, янги ижро тизими зарурати ва мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда семинар қатнашчилари ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар.


Наманган вилояти

Хусусан, Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони мазмун-моҳияти ва жорий этилган янги тизимнинг алоҳида жиҳатлари ҳақида тушунча берилди.


Наманган вилояти

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ва Норма ижодкорлиги, ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларини тарғиб этишда юридик хизматларнинг устувор вазифалари бўйича маърузалар тингланди.