Янгиликлар
26
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтамиз
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини
янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган ўқув машғулоти ана шу масалаларга бағишланди.
Машғулотни Наманган давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Отебек Юлдашев олиб борди. Машғулотда бир вақтнинг ўзида Zoom платформаси орқали туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳам иштирок этдилар.