Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилояти юридик техникуми бўш (вакант) лавозимлар бўйича 1-СОНЛИ ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилояти юридик техникуми бўш (вакант) лавозимлар бўйича
1-СОНЛИ ЭЪЛОН
1. Наманган вилояти юридик техникуми Ҳуқуқий кўникмалар ва методологияси фани ўқитувчиси
Билиши керак:
фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;
жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
ўқитишнинг илғор шаклларини, баҳолашнинг рейтинг тизимини, педагогик ва касбий мулоқот назарияси ва амалиёти, ёшлар психологияси ва физиологиясини, нутқ маданияти ва аҳлоқнинг долзарб масалаларини, меҳнат гигиенаси ва муҳофазасини билиш;
Расмий талаблар:
педагогик фаолиятида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга;
олий маълумотга эга бўлиши;
намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш хусусиятларига эга бўлиши зарур.
Хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш хусусиятларига эга бўлиши зарур. шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
Қўшимча афзалликлар:
замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 11 мартга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Наманган вилояти адлия бошқармасининг namangan@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 69-227 03 76)
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 1008, (71) 207-04-64 телефон рақамларига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.