Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Наманганлик нотариуслар жамоаси финал ғолиби!


Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ходимларнинг спортга бўлган иштиёқини рағбатлантириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубогини ташкил этилди.

Натижада Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг кубоги учун мини-футбол бўйича мусобақалар финалининг сўнгги дақиқаларида бизнинг Наманган вилояти нотариуслари ғалаба қозондилар.

   Шундан сўнг тақдирлаш маросими бошланди. 4-чи ўринни эгаллаган Жиззах жамоаси, 3-чи ўринни эгаллаган Самарқанд жамоаси, 2-чи ўринни эгаллаган Бухоро жамоаларига Нотариал палатанинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Ва ниҳоят ғолиб жамоа 1-чи ўрин эгалари Наманганлик нотариуслар тақдирланди. “Энг яхши дарвозабон” номинациясида тенгсиз бўлган Наманган вилояти вакили Ҳусниддин Йўлдошев ҳамда шу жамоа вакили, “Энг яхши тўпурар” номинацияси ғолиби Зокиржон Ҳолиқовга махсус диплом ва совғалар топширилди. 

Кульминацион дақиқада Наманган вилояти нотариуслари жамоасига кубок топширилди. Ғолибларни Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси номидан қутлаймиз!