Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Адлия вазири Наманганда юридик техникум ўқувчи ёшлари билан учрашди


Бугун, 18 февраль кунии Адлия вазири Р. Давлетов хизмат сафари билан Наманган вилоятида бўлиб, хизмат сафари давомида вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги юридик техникумнинг меҳнат жамоаси ҳамда ўқувчи ёшлари билан учрашувдан бошлади.

Учрашувда техникум ўқувчи ёшлари билан яқиндан суҳбат қилиниб, чуқур билим олиш ва тажриба алмашишлари учун чет тилларининг аҳамияти бўйича керакли тавсиялар берилди.

Қизиқарли ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларининг саволларига бевосита вазирнинг ўзидан жавоблар олишди.