Янгиликлар
Наманганда "Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали" доирасида “Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятининг муҳим қисмидир” форуми бўлиб ўтди.
Форумда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, сенатор, “Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди вилоят бўлими раиси Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмоилович, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори Асқар Махмудович Маматханов, видеоконференцалоқа орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари Иномжон Қудратов, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан хамкорликда ишлаш масалалари” бўйича доимий комиссияси котиби Икромжон Солиев ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар гурухи аъзолари, давлат ташкилотларининг жамоатчилик Кенгашлари раислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Жамоатчилик муҳокамаси таклиф ва мулохазаларга бой бўлди. Жумладан, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров “ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ — ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ” мавзусида маъруза қилди ҳамда соҳага оид муҳим таклиф ва тавсияларни билдириб ўтди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси