Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ўқув семинар


    Навбатдаги ўқув семинар Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилоят ҳудудий партияси вакиллари учун ўтказилди.
    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан йил бошида ўзаро тасдиқланган режага кўра 2021 йилнинг 8-12 февраль кунлари Республикамиздаги мавжуд сиёсий партияларнинг Наманган вилоятидаги ҳудудий ташкилотлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш белгиланган.
   Шунга кўра, бугун 9 февраль куни ўқув-семинари Ўзбекистон халқ демократик партиясининг Наманган вилоят ва унинг туман (шаҳар) партия ташкилотлари депутатлари ва аппарат ходимлари учун ташкил этилди.
Ўқув-семинари жараёнида иштирокчиларга соҳага оид қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ва қўшимчалар, Сайлов кодекси билан белгиланган нормаларнинг маъзмун-моҳияти, Партия устав (низом)ида белгиланган мақсад ва вазифалар, ваколатлардан самарали фойдаланиш механизмлари бўйича кўргазмали шаклда тушунчалар берилди.
Шунингдек, ўқув-семинари якунида иштирокчиларнинг соҳага оид қонун ҳужжатларидан хабардорлиги ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича билимлари тезкор блиц-сўров шаклида синовдан ўтказилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси