Янгиликлар
Ички ишлар ходимлари учун ўқув курси ташкил этилди.
Давлат органлари ҳодимларининг қонун хужжатларидан ҳабардорлик даражасини оширишда, уларга қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини содда ва тушунарли тилда тушунтиришга қаратилган ўқув курсларини ташкил этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15- ум-сон буйруғига кўра Наманган туман, Косонсой ва Чуст туманларида ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курси туман ички ишлар бўлимларида ҳизмат қилаётган соҳа вакиллари учун ташкил этилиб, унда туман адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4951-сон Қарори, 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ва мавзуга алоқадор бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари тушунтириб ўтилди.
Бу каби ўқув курслари Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бошқа соҳа вакиллари учун ҳам манзилли тартибда ташкил этилиши режада бор.
Наманган вилоят адлия бошқармаси