Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Юридик марказ фаолиятининг таҳлили.


  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази 2020 йил 02 октябрь кунидан бошлаб иш фаолиятини олиб бормоқда.
   Марказда 5 та штат бирликлари мавжуд бўлиб, марказ томонидан 9 та давлат органлари ва ташкилотларига ҳозирда юридик хизмат кўрсатиб келинмоқда.
  Марказ ва Наманган шаҳар давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилиш “E-huquqshunos” ягона электрон тизими орқали амалга оширилмоқда.
  2020 йил 2 октябрдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар давлат органи ва ташкилотларининг “E-huquqshunos” ягона электрон тизими орқали жами 2 006 та, шундан 1 544 та буйруқ, 189 та меҳнат шартномаси ва 273 та шартномавий муносабатга оид юридик тусдаги ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Марказга келиб тушган.
   Шундан, қонунга зидлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилган ҳужжатлар сони 35 тани ташкил этади.
    Марказ ходимлари томонидан 76 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.
    Шундан,
- оғзаки ҳуқуқий тарғибот – 31 та;
- ОАВ орқали – 8 та;
- замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш орқали – 34 та;
- газета орқали – 3 та.
   Бундан ташқари, Марказ ходимлари томонидан талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида иштирок этишда бир қатор ишлар амалга оширилди.
   Хусусан, Марказ томонидан ўтган давр мобайнида Судгача ҳал этиш юзасидан 7 та, яъни 61 698 259 сўмлик талабномалар киритилди.
 Шунигдек, Марказ томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг манфаати юзасидан Иқтисодий судларга 8 та даъво ариза киритилиб, бўлим фойдасига 79 482 641 сўм миқдорида пул маблағлари ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди ҳамда мажбурий тартибда ундириш учун ижрога қаратилди.
   Марказ ходимлари учун барча шароитлар яратилган ва зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш борасида ишлар олиб борилмоқда.

  Маматкулов Муродилла
Наманган вилоят адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи