Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН 2020 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


   1. Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
   Маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида:
  Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 51 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда ҳокимликнинг 40 та қарори давлат ҳисобига олинди.
  Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил давомида 140 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
   Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
    Вилоятда 31.12.2020 йил ҳолатига 198,5 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 186 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 23 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант.
  Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди.
    2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида:
   Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йил мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.
    1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.
    Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 34 та идорада давлат бошқарувининг самарадорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 25 100 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари (мурожаатларни кўриб чиқишда 3 087 та, таълим соҳасида 201 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 123 та, меҳнат соҳасида 83 та, Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 9 811 та ҳамда бошқа қонунбузилишлар 11 795 та) аниқланди.
  Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 49 та тақдимнома, 53 та огоҳнома, 28 та маъмурий таклифлар киритилди.
   Киритилган таъсир чораларига асосан, 54 нафар шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 2 нафар ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 9 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 395 967 229 сўмлик пул маблағлари фуқаролар ва юридик шахсларга қайтарилишига эришилди.
     Шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан, жами 202 та, шундан 15 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва 187 та назорат қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарор ва ҳужжатлари бекор қилиниши таъминланди.
   Шунингдек, бўлим томонидан бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиниб, бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳга кўриб чиқилди ҳамда 2020 йил давомида жами 140 та таклифлар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юбориди.
   3. Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
   Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даврида жами 10 371 та (бошқарма томонидан 804 та, адлия бўлимлари томонидан 9 567 та) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
    Хусусан, ўтган давр мобайнида оммавий ахборот воситалари орқали жами 5 641 та, шундан 126 маротаба телевиденияда, 266 маротаба радиода, 283 маротаба газета ва журналларда, 4 966 маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
   Шунингдек, 2020 йилнинг ўтган даврида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан жойларда жами 3 914 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (шундан 2 292таси манзилли тарғибот), шундан 747 та маъруза, 767та давра суҳбати, 427та семинар ўтказилиб, 4 105 та ҳолатда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди.
Оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 1 857 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, 631 та таълим муассасаларида, 555 та меҳнат жамоаларида ва 871 таси бошқа жойларда ўтказилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 666 нусхада 24 турдаги ёзма тарғибот (ўқув-қўлланма ва рисолалар) ҳамда жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида жами 12989 нусхада 751 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.




  Ҳуқуқий тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармасининг таклифига биноан жорий йилнинг 17 июнь кунида Наманган вилоят ҳокимининг “Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 311-сонли қарори қабул қилинди.

   Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг 4000 га яқин раҳбар ва ҳодимларини қамраб олган ҳолда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Раҳбар+ҳуқуқий ахборот” номли телеграм канали фаолияти йўлга қўйилиб, қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари жойлаб борилмоқда. 

   Шу билан биргаликда, адлия идоралари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида мутлоқо янги ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини ташкил этиш орқали аҳолини ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш юзасидан амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йилнинг 13 октябрь куни 171-ум-сонли буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ асосида вилоят адлия бошқармасида Штаб тузилиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда Мадад ННТ мутахассисларидан иборат 24 та Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланиб, вилоятдаги маҳаллалар бириктирилди.
   Шунга кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида ўтказилган тадбирлар давомида 418 та МФЙда “темир дафтар”га киритилган 2 402 та фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Шундан, 2 038 таси хотин-қизлар, 364 таси эса ёшларни ташкил этади. Ўрганишлар давомида жами 2 387 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, алоҳида кўриб чиқиш талаб этиладиган 53 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларининг иш юритувига олинди.
    4. Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти соҳасида:
    2021 йил 1 январь ҳолатига Наманган вилоятида 521 та ННТ фаолият юритмоқда. Шундан 331 таси давлат рўйхатидан, 190 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган ННТлар ташкил этади.
   Давлат рўйхатидан ўтган 325 та ННТнинг 260 таси жамоат бирлашмалари, 28 таси жамоат фондлари, 41 таси муассаса, 2 таси бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
   Ҳисоб рўйхатидан ўтган 190 та ННТнинг 175 таси жамоат бирлашмалари, 11 таси жамоат фондлари, 4 таси муассаса ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
    Шундан вилоятда фаолият юритаётган жами 521 та ННТнинг 435 таси жамоат бирлашмаси, 39 таси жамоат фондлари, 45 таси муассаса, 2 та бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
    Шунингдек, вилоятда 189 та исломий ҳамда 3 та ноисломий, жами 192 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда.
   Наманган вилоят адлия бошқармасига 2021 йил 1 январь ҳолатига рўйхатдан ўтказиш масаласида ННТларнинг 30 та аризалари келиб тушган. ҳамда 28 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад этилган.
      2021 йил 1 январь ҳолатига вилоятда 14 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари мавжуд.
     Шунингдек, иш режага асосан 4 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилиб, 4 та тақдимнома, йиллик ҳисоботни ўз вақтида тақдим этмаган ННТларга нисбатан 18 та тақдимнома, бошқа қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 7 та, жами 29 та тақдимнома, 48 та огоҳномалар киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 36 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

     Бундан ташқари мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 5 та таклиф киритилиб, 5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
     5. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида:
    Наманган вилоятида ҳозирги кунда 47 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият олиб бормоқда.
  2021 йилнинг 1 январь ҳолатига нотариуслар томонидан жами 188 205 та турли хилдаги нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.
    Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 59 млрд. 928 млн. сўм миқдорда давлат божи, 3 млрд. 452 млн. сўм миқдорида герб йиғими ундирилди ҳамда кўрсатилган пуллик ва техник тусдаги ҳуқуқий хизматлар учун 13 млрд. 920 млн. сўм миқдорида ҳақ ундирилди.
    Адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариат архиви томонидан амалга оширилган 967 та ҳаракат натижасида 5 млн. 908 минг сўм миқдорида ҳақ ундирилди.


    Ўтказилган хизмат текширувлари бўйича.

     2020 йил давомида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида 1 маротаба ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талаби асосида нотариуслар хатти-ҳаракатлари устидан 5 маротаба жами 6 маротаба
(2019 йилнинг мос даврида 15 та) хизмат текширувлари ўтказилган.

    Ўтказилган 4 та хизмат текширувлари давомида кўтарилган масалалар ўз исботини топган (2019 йилнинг мос даврида ўз исботини топмаган).

    Наманган вилоятида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 59 та адвокатлик тузилмалари, шундан 5 та ҳайъат, 9 та фирма ва 45 та бюролар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тузилмаларда жами 149 нафар адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

    Ҳисобот даври мобайнида 3 та адвокатлик бюроси 1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилиб 3 та адвокатлик ҳайъати ҳамда 4 та адвокатлик фирмаси қайта давлат рўйхатдан ўтказилган.



    6. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА:

    6.1. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан.
   Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йил давомида жами 589 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 290 таси (49 фоиз) кўриб чиқилиб, шундан 152 таси (52 фоиз) қаноатлантирилган, 138 тасига (48 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 90 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 207 та мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва 1 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган. Мазкур мурожаатларнинг 40 таси раҳабарият сайёр ва шахсий қабулларида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
  Бошқармада кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан:
14 та тақдимнома;
58 та даъво ариза;
8 та маъмурий таклиф;
6 та огоҳнома киритилди.
   Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 8 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 8 та ҳужжат бекор қилиниб, 118 млн 925 минг сўм пул маблағи ундирилиши таъминланди.
    6.2. “Ишонч телефони”га қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан.
    “Ишонч телефони”га фуқаролар томонидан жами 111 маротаба мурожаат этилган. Мазкур мурожаатларнинг 63 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 24 таси қаноатлантирилган, 39 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 48 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.
  6.3. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан.
   Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган 2020 йилда Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабули бўйича жадвалларига асосан, қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 184 мурожаатлар қабул қилиниб шулардан 40 таси бошқарма томонидан кўриб чиқилди.

   Ушбу мурожаатларнинг 138 таси ҳал этилиб, шундан 81 таси қаноатлантирилди (бошқарма 40 тадан 13 та 32%), 50 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди (бошқарма 40 тадан 15 та 37 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 11 (27%) таси тегишлилиги бўйича ваколатли идораларга юборилиб, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.

      7. Кадрлар билан ишлаш соҳасида:
     Бошқарма ва унинг тизимига ходимларни ишга қабул қилиш:
    2020 йил давомида бошқарма томонидан жами 16 нафар ходим ишга қабул қилинди. Шундан, 3 нафари бошқармага, 9 нафари адлия бўлимларига, 4 нафари идоравий нотариал архивига ишга қабул қилинган.
     Меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича:
    Бошқарма томонидан жами 182 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шундан, 8 нафар бошқарма, 5 нафар адлия бўлими, 169 нафар давлат нотариал идоралари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
     Бошқа лавозимга ўтказиш бўйича:
     Бошқарма томонидан жами 38 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилди. Шундан, 11 нафар бошқарма, 19 нафар адлия бўлими, 8 нафар давлат нотариал идораси ходимлари бошқа лавозимга ўтказилган.
     Танлов ва аттестация ўтказиш бўйича:
    2020 йил давомида бўлим томонидан 9 маротаба танлов ўтказилиб, ушбу танловга 81 нафар талабгор иштирок этиш истагини билдириб, ариза билан мурожжат қилган ва танлов натижасига кўра, 12 нафари танлов асосида ишга қабул қилинган.
   Шунингдек, танловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида 9 марта онлайн тарзда узатилиб, барча фуқаролар кузатиш имкони яратилди.
     Махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этиш бўйича:
    Бўлим томонидан 2020 йилда Низом талабларидан келиб чиқиб, бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораларидаги 8 нафар ходимлари махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этилган.
      Ходимларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари бўйича:
    Бошқарма томонидан жами 15 нафар ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилган (3 нафари бошқарма ходими, 8 нафари туман адлия ходим, 4 нафари нотариуслар)
      Ходимларни рағбатлантириш бўйича:
     Бошқарма томонидан жами 36 нафар ходим “интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, фахрий ёрлиқ, пул мукофот”лари билан рағбатлантирилди. Шундан, Бошқарманинг 7 нафар, адлия бўлимларининг 17 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
    Давлат нотариал идораларининг 12 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
    Ўтказилган рейд тадбирлари бўйича:
   Бошқарма томонидан жами 14 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.
   Шундан, 7 марта адлия бўлимларида, 7 маротаба давлат нотариал идораларида рейд тадбирлари ўтказилди.
       Рейдлар натижасида 3 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 2 нафари нотариус.
Ўтказилган сирли мижоз тадбирлари бўйича:
      Бошқарма томонидан жами 2 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор сирли мижоз тадбирлари ўтказилди.
      Шундан, 2 маротаба давлат нотариал идораларида сирли мижоз тадбирлари ўтказилди.


ТАШКИЛИЙ-НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ
ИШЛАРИ БЎЛИМИ