Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


     Нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар.   

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи 42 нафар давлат нотариал идоралари нотариуслари 2020 йил 1 май кунига қадар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар этиб қайта ташкил этилиб, уларнинг тўлиқ ҳисоб рўйхатига олиниши таъминланди.
Шу билан бирга, 2020 йил давомида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун малака имтиҳонидан муваффақятли ўтган 5 нафар талабгорга хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилиб, бугунги кун ҳолатига вилоятда фаолият юритувчи нотариуслар сони 47 нафарга етказилди.
  2021 йилнинг 1 январь ҳолатига нотариуслар томонидан жами 188 205 та турли хилдаги нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилиб, 350 минга яқин фуқарога ҳуқуқий хизмат кўрсатилди.
    Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 59 млрд. 928 млн. сўм миқдорда давлат божи, 3 млрд. 452 млн. сўм миқдорида герб йиғими ундирилди ҳамда кўрсатилган пуллик ва техник тусдаги ҳуқуқий хизматлар учун 13 млрд. 920 млн. сўм миқдорида ҳақ ундирилди.
   Шунингдек, бошқарма ҳузуридаги нотариат архиви томонидан амалга оширилган 967 та ҳаракат натижасида 5 млн. 908 минг сўм миқдорида ҳақ ундирилди.
    Бошқарма томонидан нотариусларни қонун ҳужжатларига риоя этиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар ва хизмат текширувлари давомида 10 нафар нотариуслар томонидан фаолиятлари давомида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланиб, уларга берилган хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни амал қилиш муддати малака комиссиясининг қарорларига асосан тегишли муддатларга тўхтатилди.
     Адвокатура соҳасида амалга оширилган ишлар.
    Наманган вилоятида 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 59 та адвокатлик тузилмалари, шундан 5 та ҳайъат, 9 та фирма ва 45 та бюролар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тузилмаларда жами 149 нафар адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
     Ҳисобот даври мобайнида 3 та адвокатлик бюроси 1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилиб 3 та адвокатлик ҳайъати ҳамда 4 та адвокатлик фирмаси қайта давлат рўйхатдан ўтказилди.
   Шунингдек, 9 нафар талабгорга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва адвокатлик мақомини берувчи адвокатлик гувоҳномаси берилди.
  Шу билан бирга, 3 нафар адвокатнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини ҳамда адвокатлик мақомини белгиланган муддатга тўхтатилди ҳамда 10 нафар адвокатнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини ҳамда адвокатлик мақомини тугатилди.


Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими