Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг дастлабки ойларида карантин чекловлари жорий этилганлигига қарамасдан бир қатор ишлар амалга оширилди.
   Карантин даврида фуқароларга қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш усулларидан бири бу ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ташвиқот тадбирларини ўтказилишига эътибор қаратилди.
   Хусусан, бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида 8 051 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, шундан 204 таси телевидение, 513 таси радио, 677 таси газета ва журнал, 11 034 таси веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларини ташкил этади.
   Шунингдек, карантин қоидалари енгиллаштирилганидан сўнг йил давомида 9 191 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди, шундан 1 010 таси маъруза, 1 156 таси давра суҳбатлари, 896 таси семинар, 14 таси конференция, 2 524 таси уйма уй юриб ўтказилган тарғиботларни ташкил қилади.
Бундан ташқари, 2020 йилда 3 453 та ўтказилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан 2 524 таси маҳаллаларда, 1 086 таси таълим муассасаларида, 942 таси меҳнат жамоаларида, 1 48 таси бошқа жойларда ўтказилди.
   Шунингдек, тарғиботлар давомида 40 та ёзма ҳуқуқий тарғибот материаллари 1 077 нусхада тарқатилган бўлиб, шундан 2 та дарслик ва ўқув қўлланмалар 21 нусхада, 38 та рисолалар, савол-жавоб ва шарҳловчи қўлланмалар 1 056 нусхада, шунингдек, 1 334 та кўргазмали тарғибот материаллари 19 686 нусхада тарқатилган бўлиб, шундан 1 277 та буклет, флаер ва бошқалар 19 686 нусхада, 54 та анимацион графикани ташкил қилади.
    Бошқарманинг ижтимоий-иқтисодий сохада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ўтган давр мобайнида 34 та идорада давлат бошқарувининг самарадорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 25 100 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари (мурожаатларни кўриб чиқишда 3 087 та, таълим соҳасида 201 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 123 та, меҳнат соҳасида 83 та, Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 9 811 та ҳамда бошқа қонунбузилишлар 11 795 та) аниқланди.
  Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 49 та тақдимнома, 53 та огоҳнома, 28 та маъмурий таклифлар киритилди.
Киритилган таъсир чораларига асосан, 54 нафар шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 2 нафар ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 9 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 395 967 229 сўмлик пул маблағлари фуқаролар ва юридик шахсларга қайтарилишига эришилди.
   Шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан, жами 202 та, шундан 15 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва 187 та назорат қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарор ва ҳужжатлари бекор қилиниши таъминланди.
    Шунингдек, ўтган давр мобайнида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан жами 170 та мурожаатларнинг 146 таси кўриб чиқилиб, 45 таси қаноатлантирилган ва 101 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 24 та мурожаатлар тегишлигига кўра кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилган.
Бошқарма томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 140 та таклифлар ишлаб чиқилиб, олиниб, белгианган тартибда кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига тақдим қилинди.
   Бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 51 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда ҳокимликнинг 40 та қарори давлат ҳисобига олинди.
    Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича:
    Вилоятда 2020 йил 31 декабрь ҳолатига 209 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 186 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 23 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки, 2018 йил 1 январь ҳолатига вакант юридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.
   Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2020 йилда жами 20 нафар малакасини оширмаган юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш чоралари кўрилди.
    Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 32 нафар юридик хизмат ҳодимлари аттестациядан ўтказилган бўлиб, 20 нафари аттестациядан ўтган деб топилган, 12 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилган.
   Бундан ташқари, йил давомида адлия бошқармасига 95 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, 88 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилди, натижасига кўра 61 нафар юридик хизмат ходими лавозимга келишилган, 27 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 7 нафар номзодлар ҳужжатлари ижросиз қайтарилди.
    Шунингдек, 35 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 4 нафар ходимни келишишга розилик бериш рад этилди. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида жами 61 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.


Улуғбек Исматиллаев
Наманган вилоят длия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари