Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ватан ҳимояси ҳар бир йигитнинг бурчи!


   Чуст туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 34432-сонли ва 46258-сонли ҳарбий қисмларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.


    Ўтказилган тадбир давомида, Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маъданиятини юксалтириш, қонунчиликда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига белгиланган имтиёзлар ҳамда бугунги кундаги қонунчиликдаги ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.


  Давра суҳбати давомида, ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларига бўлим ходимлари томонидан жавоблар берилди ва тадбир якунида адлия бўлимининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси