Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ННТ бўлимида 2020 йилда амалга оширилган ижобий ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


   Маълумки, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

   Наманган вилоят адлия бошқармасида 2021 йил 1 январь ҳолатига 521 та ННТлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан, 331 та давлат, 190 та ҳисоб рўйхатига олинган.
   2021 йил 1 январь ҳолатига - 192 та диний ташкилот рўйхатга олинган. Шундан, 189 таси исломий ва 3 таси ноисломий диний ташкилотлар.








   Шунингдек, 2020 йилда 187 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 52 таси маъруза, 8 таси давра суҳбатлари, 24 таси семинар, 5 таси конференция, 21 таси уйма уй юриб ўтказилган тарғиботларни ташкил қилади.



   Бундан ташқари, 2020 йилда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари жами 42 та ўтказилган бўлиб, шундан 15 таси маҳаллаларда, 41 таси таълим муассасаларида, 11 таси меҳнат жамоаларида, 10 таси бошқа жойларда ўтказилган манзили тарғиботларни ташкил этади.



   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837 сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 26 январда Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳузурида фаол ННТлар вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши тузилди, мазкур жамоатчилик кенгаши “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасидаги танловда ғолиб деб топилиб, 7 000 АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари олиниб, грант лойиҳаси якунланган. “Жамоатчилик кенгаши”нинг 2020-2021 йилларда юқоридаги грант лойиҳаси асосида амалга оширадиган ишлари режаси ишлаб чиқилган, лойиҳа доирасида ННТлар соҳасидаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, янгиликлар, грант танловлари тўғрисидаги маълумотлар акс этган 72 дона “ННТ бурчаги” баннерлари тайёрланган ва Наманган вилоят Халқ қабулхонаси, Наманган вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар)лардаги 1, 2, 3, 4-секторлар биноларига жойлаштирилган. Шунингдек жамоатчилик кенгаши фаолиятни тарғиб қилиш мақсадида 1 000 дона буклетлар тайёрланган, 3 маротаба жамоатчилик эшитувлари ташкил этилган.
   Жумладан,
1. “Солиқ инспекцияси органларининг ННТлар билан ҳамкорлиги” – Солиқ бошқармаси.
2. “Наманган вилояти умумий ўрта таълим муассасаларида карантин шароитида таълим сифати, уни ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар”- Халқ таълими бошқармаси.
3. Ногиронлиги бўлган шахсларга яратиб берилаётган имкониятлар: мавжуд муаммолар ва таклифлар”, “Вилоят бино-иншоотларнинг пандуслар билан жихозланиши лойихалари ижроси”, “Инклюзив таълим. Польша давлати тажрибаси мисолида” – Қурилиш бошқармаси.

    Шунингдек, “Covid-19” пандемияси даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш мақсадида “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Бошқарма ташаббуси билан вилоятдаги ННТлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда 2020 йил 22 июль куни “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Наманган шаҳридаги 1 ва 4-секторлар ҳудудидаги темир дафтарга киритилган ногиронлиги бор шахслар бўлган жами 250 та хонадонларнинг ҳар бирига 20 донадан, жами 5 000 дона жўжалар тарқатилди.
   ННТлар фаолиятини тиклаш бўйича: қуйидаги 11 та ННТ фаолияти қайта тикланди, Наманган вилоят маданий-марифий алоқаларни ривожлантириш “Жавоҳир” маркази, Наманган вилоят Чортоқ туманидаги “Савоб” ўзаро ёрдам ҳайрия жамғармаси, Поп туман “Экологияни асранг” маҳаллий уюшмаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси Наманган вилоят бўлими, Ўзбекистон армрестлинг федерацияси Наманган вилояти бўлинмаси, Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси Наманган вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти қошидаги “Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва умидли спортчиларни қўллаб-қувватлаш” вилоят жамоат фонди, Наманган вилоят “Тамаддун-21” илмий-ижодий жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик марказининг Наманган вилоят ҳудудий бўлими ҳамда “Бобур” номли ҳалқаро жамғармаси Наманган вилоят бўлими шулар жумласидандир.
   ННТлар фаолиятини янада жонлантириш бўйича: қуйидаги 3 та ННТларнинг, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Наманган вилояти Поп ва Чортоқ туман бўлинмаларида кадрлар қўнимсизлиги туфайли тўхтаб қолган фаолияти марказнинг Наманган вилоят бўлими билан ҳамкорликда қайта йўлга қўйилди.


Нодавлат-нотажорат ташкилотлари бўлими