Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2020 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА


   Маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида:

   Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 51 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда ҳокимликнинг 40 та қарори давлат ҳисобига олинди.
   Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил давомида 140 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
  Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
   Вилоятда 31.12.2020 йил ҳолатига 198,5 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 186 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 23 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки, 2018 йил 1 январь ҳолатига вакант юридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.
  Бўлим томонидан 2020 йилда жами 20 нафар малакасини оширмаган юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш чоралари кўрилди.
  Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 32 нафар юридик хизмат ҳодимларининг аттестациядан ўтказилган бўлиб, Аттестация комиссиясининг тегишли қарорига асосан, 20 нафари аттестациядан ўтган деб топилган, 12 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилган.
   Бундан ташқари, 2020 йил давомида адлия бошқармасига 95 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, бошқарма ҳузуридаги комиссия томонидан 88 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 61 нафар юридик хизмат ходими лавозимга келишилган, 27 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 7 нафар номзодлар ҳужжатлари ижросиз қайтарилди. Шунингдек, 35 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 4 нафар ходимни келишишга розилик бериш рад этилган. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида жами 61 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.
   Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар бўйича:
   Бўлим томонидан 2020 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 771 та, шундан юридик хизмат соҳасида 430 та, норма ижодкорлиги соҳасида 341 та қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 31 та тақдимнома, 124 та огоҳнома, 4 та маъмурий таклифлар киритилиб, масъул ходимларнинг 12 нафарига хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган 9 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 2 230 000 сўмлик маъмурий жарима ундирилган.
   Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида:
   Бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 9 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 6 таси қаноатлантирилган.
    Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 2 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Сотимов “ҳайфсан” интизоми жазо чораси қўлланилган.
    Шунингдек, бошқарма ва тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5742-сонли Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги тўртта сектор ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раҳбарларининг ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича 2020 йил 18 февралдаги Қўшма фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2020 йил 24 февралдаги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг 2018-2019 йилларда ер майдонини ажратиш ҳамда заҳирага қайтариш юзасидан қабул қилган қарорларини ўрганиш ўтказилди.
   Ўрганишда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ер ажратишда 2018 йилда 136 та, 2019 йилда 321 та, ер майдонини заҳирага қайтаришда 2018 йилда 19 та, 2019 йилда 36 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлиги аниқланди.
    Шунга кўра, ўрганиш якуни бўйича маълумотнома Наманган вилояти прокуратураси ва Қўшма фармойиш билан тузилган туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига (туман (шаҳар) прокуратураларига) ҳам тақдим этилди.
   Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармасининг томонидан Наманган вилояти туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган “Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи бўйича сўров йўли билан мониторинг ўтказилди.
  Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, Наманган вилоят ҳокимлигига қонунчилик ҳужжатларининг тарқоқлиги амалиётда уларни тушунишни қийинлаштиришга, ҳуқуқий тафовут ва коллизияларга, ҳаддан ташқари тартибга солиш ва бюрократияга сабаб бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритилди.
   Ҳозирги вақтда фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.
   Жумладан, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ер ажратиш бўйича қонунчилик юзасидан 3 та кўргазмали қўлланма (слайд) тайёрланди ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини бўйича материаллар” тўплами, “Юридик хизмат фаолияти билан тартибга солинувчи меҳнат муносабатлари ҳамда шартнома ва талабнома – даъво муносабатларига оид ҳужжатлардан намуналар бўйича” услубий қўлланма тайёрланди ва тарқатилди.
    Бундан ташқари, бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2020 йил 6 ойи давомида 5 та оғзаки тарғибот, 4 та газетада, 2 та телевидениеда, 4 та веб-сайтда ва 5 та ижтимоий тармоқларда бевосита чиқишлар қилинди.
    Шунингдек, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, етказиб келинмоқда.
 Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда юридик хизмат ходимларининг бошқарма ва туман адлия бўлимларига интеграция қилиш, доимий равишда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилиши самарадорлигига эришиш бўйича мониторинг қилиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “ЮРИДИК ХИЗМАТ НАМАНГАН” ва “НАМАНГАН ҲОКИМИЯТ ЮРИСТЛАРИ” гуруҳлари ташкил этилди.
 Ушбу гуруҳларда қонунчилигимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар, жойларда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун кўргазмали тарғибот материаалларининг электрон кўринишдаги маълумотлари, юридик хизмат ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган методик қўлланмалар ва кўрсатмалар жойлаштириб борилмоқда ҳамда уларнинг иш фаолиятида вужудга келаётган муаммоларга жавоблар берилмоқда.


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими