Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Эксперимент доирасида қуйидаги ижобий натижалар кутилмоқда


   Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сонли қарори асосида Наманган шаҳрида эксперимент тариқасида 9 та давлат органлари, жумладан, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси, маданият бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, Наманган давлат ўрмон хўжалиги, ободонлаштириш бошқармаси ҳуқуқшунослари қисқартирилиб, 5 та штат бирлигидан иборат Юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилди.

      Марказ ўз фаолиятини самарали ташкил этиб, давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатмоқда.
      Эксперимент доирасида қуйидаги ижобий натижалар кутилмоқда:
      Биринчидан, иш берувчининг тазйиқига йўл қўймаслик, яъни юристлар ўзининг иш берувчисини эмас, балки унга алоқаси бўлмаган бошқа ташкилотларнинг ҳужжатлари юзасидан хулоса беради.
       Иккинчидан, давлат органлари билан ўзаро ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бунда юридик хизмат томонидан хулоса берилгандан сўнг ушбу ҳужжатни ўзгартириш имкони бўлмайди.
        Учинчидан, марказни ташкил этиш орқали юридик хизмат фаолиятига тааллуқли бўлмаган функция ва вазифалар олиб ташланади. Натижада юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларининг ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажариши таъминланади.
       Тўртинчидан, бугунги кунда туман даражаси барча ташкилотларда бир нафардан юрист штати мавжуд.           Бир нафар ходим томонидан барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий масалаларга ечим топиш қийинчиликлар туғдираётган эди. Марказнинг ташкил этилиши ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш ҳамда ҳозирда мавжуд бўлмаган устоз-шогирд тизимини йўлга қўйишга имкон беради.
        Бешинчидан, марказнинг ташкил этилиши ҳуқуқшуносларнинг моддий таъминотини (ойлик маошини) яхшилаш имконини беради.
         Эксперимент орқали ижобий натижаларга эришилган тақдирда, барча туманларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари жорий этилади.

Искандар Неъматжонов
Давлат органлари ва ташкилотларига
юридик хизматлар кўрсатиш маркази
етакчи юрисконсульти