Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


   Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
    1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.
   Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 34 та идорада давлат бошқарувининг самарадорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 25 100 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари (мурожаатларни кўриб чиқишда 3 087 та, таълим соҳасида 201 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 123 та, меҳнат соҳасида 83 та, Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 9 811 та ҳамда бошқа қонунбузилишлар 11 795 та) аниқланди.
   Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 49 та тақдимнома, 53 та огоҳнома, 28 та маъмурий таклифлар киритилди.
    Киритилган таъсир чораларига асосан, 54 нафар шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 2 нафар ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 9 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 395 967 229 сўмлик пул маблағлари фуқаролар ва юридик шахсларга қайтарилишига эришилди.
    Шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан, жами 202 та, шундан 15 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва 187 та назорат қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарор ва ҳужжатлари бекор қилиниши таъминланди.
     Бундан ташқари, ўтган давр давомида 34 та идора фаолиятида жами 118 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинг ва таҳлил қилинган бўлиб, шундан 15 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 32 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, 56 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 15 таси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
    Шунингдек, бўлим томонидан 89 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 2 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 2 та Адлия вазирлигига таҳлилий маълумотлар киритилди.
   Ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 5 та ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш бўйича умумлаштирилган маълумотлар ва таклифлар киритилди.
      2. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида.
  Бўлим томонидан бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиниб, бошқармада ташкил этилган ишчи гуруҳда кўриб чиқилди ҳамда 2020 йил давомида жами 140 та таклифлар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юбориди.
      3. Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида.
     Ўтган давр мобайнида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан жами 170 та мурожаатлар (87 та шикоят, 82 та ариза ва 1 та таклиф) келиб тушди.
     Келиб тушган мурожаатларнинг 146 таси кўриб чиқилиб, 45 таси қаноатлантирилган ва 101 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 24 та мурожаатлар тегишлигига кўра кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилган.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими