Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


   Бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида жами 15025 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 8 051 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиниб, шундан 204 таси телевидение, 513 таси радио, 677 таси газета ва журнал, 11 034 таси веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларини ташкил этади.

   Шунингдек, 2020 йилда 9 191 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 1 010 таси маъруза, 1 156 таси давра суҳбатлари, 896 таси семинар, 14 таси конференция, 2 524 таси уйма-уй юриб ўтказилган тарғиботларни ташкил қилади.

   Бундан ташқари, 2020 йилда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари жами 3 453 та ўтказилган бўлиб, шундан 2 524 таси маҳаллаларда, 1 086 таси таълим муассасаларида, 942 таси меҳнат жамоаларида, 1 048 таси бошқа жойларда ўтказилган манзили тарғиботларни ташкил этади.

   Шунингдек, 40 та ёзма ҳуқуқий тарғибот материаллари 1 077 нусхада тарқатилган бўлиб, шундан 2 та дарслик ва ўқув қўлланмалар 21 нусхада,38 та рисолалар, савол-жавоб ва шархловчи қўлланмалар 1 056 нусхада, шунингдек, 1 334 та кўргазмали тарғибот материаллари 19 686 нусхада тарқатилган бўлиб, шундан 1 277 та буклет, флаер ва бошқалар 19 686 нусхада, 54 та анимацион графикани ташкил қилади.
Бундан ташқари, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳар чорак якуни бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан тузилган умумлашмаларни веб-сайт ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаб борилмоқда.
   Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ОАВда чиқишлар сони жами 314 тани ташкил этади. Шундан телевидение ва радиода 45 тани, газетада 39 тани, электрон ОАВда 160 тани, идора веб-сайтида чиқишлар сони 70 тани ташкил этади.

   Бу борада бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар натижалари мунтазам равишда бошқарманинг facebook ва расмий веб-сайти орқали ёритиб борилди.
   Адлия бўлимларига энг кўп келиб тушаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларни таҳлил қилиш ва уни ёритиш мақсадида Наманган вилоят телевидениеси ва марказий телеканалларнинг вилоятдаги муҳбирлари, шунингдек “Zo’r TV” ҳамда “Sevimli” телеканаллари билан ҳамкорликда “Фаолият самараси” мавзусидаги лавҳа ва кўрсатувлар тайёрланиб, ҳисобот даврига қадар Наманган шаҳар, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон туманлари фаолияти тасвирга олинди.
   Мазкур кўрсатув ва лавҳалар, Наманган вилоят телевидениесининг “Диёр” янгиликлар дастури, “Zo’r TV”нинг “Бу кун” информацион дастури ҳамда “Sevimli”нинг “Zamon” информацион дастурлари орқали ёритиб келинди.
   Бундан ташқари, мурожаатлар билан ишлаш тизими ва унинг натижаларини босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали ёритишга алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йилнинг ҳисобот даврига қадар “Инсон ва қонун” газетасида 16 маротаба, “Наманган ҳақиқати” газетасида 14 маротаба, туман газеталарида эса 11 маротаба адлия аралашуви билан ҳал этилган масалалар ёритилди. Шу билан бир қаторда аксарият мурожаатлар ва унинг натижалари бошқарманинг расмий саҳифаларида ҳамда йирик телеграм каналларда бериб борилмоқда.


Ҳуқуқий тарғибот ва
маърифат бўлими