Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Наманган вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Ўтказилган текширишлар юзасидан.

Бўлим томонидан 2020 йилда давомида 14 та мониторинг ва 29 та ташкилотларда жами 44 та (шундан мурожаатлар асосида 27 та )ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўрганишлар давомида жами 1004 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида жами 23 та турли идора ва ташкилотларга тақдимнома (14 таси мурожаатлар асосида), 10 та айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф ва 6 та (мурожаатлар асосида) қонун ҳужжатлари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳномалар киритилган.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка, 9 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 8 та маъмурий орган қарори бекор қилинган.


 Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан.

Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йил давомида жами 589 та (2019 йилда 667 та) ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 290 таси (49 фоизи) (2019 йилда 249 таси
37 фоизи) кўриб чиқилиб, шундан 152 таси (2019 йилда 108 таси 43 фоизи) (52 фоиз) қаноатлантирилган, 138 тасига (2019 йилда 141 тасига 57 фоизи) (48 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 90 та (2019 йилда 234 та) мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 207 та
(2019 йилда 184 та) мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва
1 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган. Мазкур мурожаатларнинг 40 таси бошқарма раҳабарияти сайёр қабуллари ва бошқарма ходимларининг шахсий қабулларида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.


Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича меҳнат соҳасида
134 та, (2019 йилда 69 та) ижтимоий соҳага оди қонунчилик юзасидан 60 та, (2019 йилда 63 та) ерга оди масалалар 21 та, (2019 йилда 61 та) Уй-жойга доир масалалар 12 та, (2019 йилда 78 та) Коммунал соҳага доир масалалар
2 та, (2019 йилда 5 та) Банклар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан 13 тани (2019 йилда 49 та) ташкил этади.

Бўлим томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан:

14 та тақдимнома;

58 та даъво ариза;

8 та маъмурий таклиф;

Киритилган таъсир чораларга асосан 8 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, киртилган даъво аризаларга асосан 118 млн 925 минг сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори ва суд буйруқлари чиқарилди.

“Ишонч телефони”га қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан.

“Ишонч телефони”га фуқаролар томонидан жами 111 маротаба мурожаат этилган. Мазкур мурожаатларнинг 63 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 24 таси қаноатлантирилган, 39 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 48 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.

 

Азизбек Ёдгаров
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслаҳатчиси