Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Вояга етмаган шахсга нисбатан чиқарилган маъмурий жарима бекор қилинди.


   Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан Тўрақўрғон тумани, Сарой МФЙда яшовчи фуқаро С.Ж.га нисбатан 2020 йилнинг 12 сентябрь куни карантин тартибларини бузиб, жамоат жойида тиббий ниқоб тақмай юрганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддаси яъни “Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш” билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги сабабли 17 сентябрь куни 07/1559-сонли қарор билан базавий хисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари 223.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланганлиги аниқланган.
   Маълумки, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 14-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади, деб кўрсатиб ўтилган.
     Бундан ташқари, ушбу модданинг 2-қисмида ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 1852, 1853, 194, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозимлиги аниқ белгилаб ўтилган.
  Шунингдек, ўрганиш давомида туман адлия бўлими томонидан Тўрақўрғон туман СЭОМ томонидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 14, 276 -моддалари талаблари бузилганлиги сабабли, Тўрақўрғон туман СЭОМга маъмурий қарорни бекор қилиш чорларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилган.
   Фуқаро С.Ж.га нисбатан жорий йилнинг 17 сентябрида Тўрақўрғон туман СЭОМ томонидан чиқарилган 07/1559-сонли жарима солиш тўғрисидаги қарор адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома ижроси юзасидан, ахборот ва илова қилинган ҳужжатларга кўра бекор қилинди.


Тўрақўрғон туман адлия бўлими