Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқ устуворлигини таъминлашнинг самарали механизми яратилади


  Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси мазмун-моҳиятини бўлғуси ижрочиларга етказиш бўйича ҳудудларда кенг миқиёсда семинарлар ташкил этилмоқда.

    Бугун Наманган вилоят ҳокимлигида республика ишчи гуруҳи аъзолари яъни Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари томонидан юқоридаги Қарор лойиҳасига ва унинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.
    Президентимиз томонидан 2020 йилнинг 15 октябрида ҳудудларда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини яратиш, шу жумладан ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги таъминланганлиги ҳолатининг асосий мезонларини ва унинг ҳолатини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқ устуворлиги таъминланганлик ҳолатини баҳолаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизим яратиш бўйича топшириқ берилган эди.
         Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенати бошчилигида Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентинингқарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
    Лойиҳа муҳтарам Президентимизга тақдим қилинди ва қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга Давлат раҳбари томонидан қарор лойиҳаси имзоналишидан олдин ҳудудлардаги бўлғуси ижрочиларни ушбу мутлақо янги тизим билан таништириш ҳамда киритилаётган рейтинг тизимининг ҳар бир индикаторига шахсан жавобгар бўлган мутасадди раҳбарларнинг рўйхатларини шакллантириш вазифаси юклатилди.
Қарор лойиҳасининг асосий мазмун-моҳияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, лойиҳада ҳуқуқий соҳадаги рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ устуворлигини таъминлашдаги масъулиятини ошириш механизмини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилган.
         Йиғилишда шу ва бошқа муҳим масалалар юзасидан мутахассислар фикри эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига биноан, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими орқали ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича ишлар олиб боорилмоқда ва бу тажриба ўзини тўла оқлади.
     Қолаверса, Давлатимиз раҳбари томонидан халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш вазифасини амалга ошириш учун, аввало бу соҳада ўзимизга холисона баҳо бериш тизимини йўлга қўйишимиз лозим.
    Мазкур қарор айнан мана шу имкониятни бизга тақдим этади ва ҳар бир ҳудуд кесимида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш бўйича реал аҳволимизни кўрсатиб беради, келгуси ислоҳотларимизни режалаштиришда аниқ мезон бўлиб хизмат қилади.


 Наманган вилоят адлия бошқармаси