Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлашни адлия органлари билан келишишда номзодга бериладиган САВОЛЛАР РЎЙХАТИ


I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича
1. Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларини санаб беринг.
2. Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имтиёзлар яратилган?
4. Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари.
5. Юридик хизмат ходимини стажировкадан ўтказиш тартиби.
6. Юридик хизмат ходимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги иштироки.
7. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини айтиб беринг.
8. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари.
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари.
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тартиби.
12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш тартиби.
13. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда нималардан иборат?
14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси деганда нима тушунилади?
15. Вазирлик, идоралар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳуқуқий ворислик деганда нимани тушунасиз?
16. Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тушунтириб беринг.
17. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартибини айтиб беринг.
18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тартиби.
19. Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг асосий йўналишлари.
20. Қандай омиллар ҳуқуқни қўлловчиларга асоссиз равишда кўриб чиқишнинг кенг доирасини ёки умумий қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз қўллаш имкониятини белгиловчи коррупциявий омиллар ҳисобланади?
21. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.
22. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларни қайта кўриб чиқиш.
23. Ижтимоий шериклик нима? Унинг давлат хусусий шерикчилиги билан ўзаро фарқи.
24. Парламент назорати деганда нимани тушунасиз?
25. Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари.
26. Ҳуқуқий экспертиза нима?
27. Медиация тушунчасига таъриф беринг.
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини уни қабул қиладиган органга киритиш тартиби.
29. Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий негилизм тушунчасига таъриф беринг.
30. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?
3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида ва нормаларга асосланган?
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган?
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши қандай?
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини шакллантириш тартиби.
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
12. Қонунларни қабул қилиш ҳамда кучга кириш тартиби.
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш учун фуқароларга қандай талаблар қўйилган?
14. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва ҳукумат аъзоларини шакллантириш тартиби.
15. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?
17. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳокимларнинг ваколат муддати ҳамда тайинланиш тартиби.
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?
19. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилинади?
21. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг.
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ молия-кредит ҳамда банк тизими.
23. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ судъяларга қўйиладиган талаблар.
24. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи ҳақида гапириб беринг.
25. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
26. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг вазифалари.
27. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қандай ишларни амалга оширади?
28. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари қандай вазифаларни амалга оширади?
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш тартиби.
30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай жамоат бирлашмаларини тузиш тақиқланади?
III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича
Фуқаролик қонунчилиги
1. Фуқаролик қонун ҳужжатларини вақт бўйича амал қилиши.
2. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Унинг ҳуқуқ лаёқати.
3. Ашёвий ҳуқуқ нима? Унга нималар киради?
4. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?
5. Битим тушунчаси, турлари ҳамда шаклларини айтиб беринг.
6. Битим ва шартномаларнинг фарқли жиҳатларини айтиб беринг.
7. Даъво муддати тушунчаси.
8. Эмансипация тушунчаси.
9. Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари.
10. Даъво муддатини жорий қилишга қўйиладиган талабларни санаб ўтинг.
11. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари.
12. Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади?
13. Национализация нима? Унинг реквизициядан фарқи нимада?
14. Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари.
15. Фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда муомала лаёқати.

Меҳнат қонунчилиги
16. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?
17. Меҳнат шартномаси тушунчаси.
18. Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?
19. Жамоа шартномаси тузиш тартиби.
20. Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати тушунчаси ва дастлабки синов муддати кимларга татбиқ этилмайди?
21. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?
22. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?
23. Меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш бериш тартиби.
24. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?
25. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши.
26. Меҳнат қонунчилиги бўйича аёлларга берилган имтиёзлар.
27. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.
28. Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?
29. Меҳнат қонунчилиги бўйича йиллик асосий таътил бериш тартиби.
30. Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари деганда нимани тушунасиз?
IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича
1. Шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари.
2. Хўжалик шартномаси тушунчаси.
3. Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?
4. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари.
5. Хўжалик шартномасига қўйилган асосий талаблар.
6. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?
7. Оммавий шартнома нима?
8. Оферта ва акцепт нима?
9. Оммавий оферта нима ?
10. Шартноманинг шакли.
11. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати.
12. Талабнома билдириш тартиби.
13. Шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлик.
14. Хўжалик шартномасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби.
15. Контрактация шартномаси тушунчаси.
16. Талабнома билдиришни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари.
17. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли.
18. Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси.
19. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси.
20. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси.
21. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси.
22. Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари.
23. Қурилиш пудрати шартномаси нима?
24. Кредит шартномаси ва унинг шакллари.
25. Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги.
26. Олти-сотди шартномасининг субъектлари кимлар?
27. Ҳадя шартномасига таъриф беринг.
28. Айирбошлаш шартномаси нима?
29. Рента шартномаси субъектлари кимлар?
30. Давлат бошқарув органларининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасидаги ваколатлари.
V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича
1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари.
2. Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг.
3. Маъмурий судловга тааллуқли ишлар.
4. Фуқаролик судловга тааллуқли ишлар.
5. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш асослари. (Айбсизлик презумпцияси тушунчаси).
6. Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси.
7. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?
8. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?
9. Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркиби.
11. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
12. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари.
13. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби.
14. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
15. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни.
16. Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?
17. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар.
18. Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни.
19. Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?
20. Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши.
21. Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни.
22. Судъялар номзодига қўйиладиган талаблар.
23. Судъяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби.
24. Судъялар дахлсизлиги қандай таъминланади.
25. Ҳакамлик судлари қандай ишларни кўради?
26. Кимлар ҳакамлик суди судъяси бўлиши мумкин?
27. Суднинг ҳал қилув қарорини қабул қилиш жараёнлари ҳақида гапириб беринг.
28. Суд томонидан кўриб чиқиладиган, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар деганда нималарни тушунасиз?
29. Чет эл фуқаролари ва ташкилотларининг қандай фуқаролик процессуал ҳуқуқлари мавжуд?
30. “Habeas Corpus” институти ҳақида нималарни биласиз?