Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Тўрақўрғонда кенг қамровли сайёр қабул ўтказилди.


        Адлия органлари томонидан инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар бунга яққол мисол бўла олади.
       Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тўрақўрғон туман Ободон МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан туманнинг Кужрон, Катта Қўрғонча, Кичик Қўрғонча, Озод, Ободон Лангарбобо, Тепа Найманча, Ўзбекистон аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабул жараёнида туман давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази, халқ қабулхонаси туман бўлими тижорат банклар молия, бандлик ва бошқа қатор идоралар, ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
      Қабулда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 80 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ҳамда улардан жами 56 та мурожаат, жумладан, 1 та жамоавий мурожаат келиб тушди.
   Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти ёшга доир пенсия, меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан, коммунал соҳа, йўл қурилиши, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш масалаларини ташкил этади. Келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси иш юритувга олинди.
        Қабулда Ўзбекистон МФЙда яшовчи З.Саъдуллаева тумандаги мактабгача таълим ташкилоти томонидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан тугагандан сўнг ишга қайтиши рад этилаётганлиги юзасидан мурожаати Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан назоратга олинди. Яна бир фуқаро Озод МФЙ да яшовчи 1963 йилда туғилган Б.Нурматова боқувчиси йўқлиги, ёшга доир пенсия тайинлаш талаб этилган иш стажи мавжуд эмаслиги сабабли, МФЙ дан моддий ёрдам тайинланиш ҳақидаги мурожаати ҳам назоратга олинди.
      Шунингдек, Катта Қўрғонча МФЙ да яшовчи М.Мадумарова 2002 йилдан 2018 йилгача бўлган меҳнат стажи ёзиб берилмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати ҳам адлия бўлимининг иш юритувига олинди. Ўтказилган тадбир жараёнида “Мадад” НТТ туман бюроси томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслахатлар берилди.
   Хулоса ўрнида айтганда, Адлия органлари ходимларининг мақсади халқни тинглаш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш, лўнда қилиб айтганда, халқни рози қилишдан иборат. Зеро, ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам мана шу мақсадга қаратилган.


 Наманган вилоят адлия бошқармаси