Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Навбатдаги манзилли ҳуқуқий тарғибот


    Наманан вилоят адлия бошқармаси томонидан "темир дафтар"га киритилган оилаларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари давом этмоқда.
   Ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юрган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш билан бирга уларнинг мурожаатлари туман (шаҳар) адлия бўлимларининг иш юритувига қабул қилинмоқда.
Шу каби тадбирлар жорий йилнинг 11 декабрь куни Чуст туман адлия бўлими томонидан ўтказилди.
      Туман адлия бўлими томонидан "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида темир дафтарга киритилган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш юзасидан тумандаги Дўзанда, Хўжаобод, Бибиона, Чустнон-Дўсларобод, Янгиер маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юрган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси