Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Конституциянинг йигирма саккиз йиллиги чинакам касб байрамига айланди!


Ҳар йили 8-декабрь арафасида Адлия вазирлиги ва унинг тизими ходимлари учун чинакам касб байрами сифатида нишонланиб келмоқда. Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, Қомусимиз нормалари ҳаётимиз билан қанчалик боғлиқлиги, инсон қадр-қимматини эъзозлаш олий бурч эканини янада чуқурроқ англатиш, ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида бу йил ҳам Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида меҳнат қилаётган ходимлар тақдирландилар.
Энг қувонарлиси, байрамга чинакам туҳфа сифатида бошқарма бўлим бошлиғи Уринбаев Ғуломжон Маҳаммаджонович “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани, қолаверса бошқа бир гуруҳ ходимлар вазирлик ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари билан қутлангани соҳа ходимларига яна бир бор куч ва ғайрат, касбга садоқат туйғуларини берган бўлса ажаб эмас.
Яна бир бор Наманган вилоят адлия бошқармаси барча юртдошларимизни байрам билан муборакбод этади.


Наманган вилоят адлия бошқармаси