Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ажойиб футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш- энг зўр ҳиссиёт


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимида спортнинг "мини футбол" тури бўйича жорий йилнинг 5 декабрь куни "Бошқарма бошлиғи кубоги" мусобоқаси ўтказилди.
Мусобоқада адлия бошқармаси марказий аппарати жамоаси, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг "1-адлия бўлими жамоаси" ҳамда "2-адлия бўлими жамоаси", Наманган вилоят Юридик техникуми ва Наманган вилоят Нотариал палатаси жамоалари ўзаро бахс олиб бордилар.
Муросасиз ва кескин курашларга бой ўтган дастлабки бахсда Нотариал палата жамоаси "2-адлия бўлими жамоаси"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Адлия бошқармаси марказий аппарати жамоаси Юридик техникум ҳамда "1-адлия бўлими жамоаси"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, иккинчи финалчига айланди.
Мусобоқанинг 3-ўрини учун бахсда "2-адлия бўлими жамоаси" кичик 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, рақибларига имконият қолдирмади.
Ваниҳоят, мусобоқа финалида Нотариал палата жамоаси кўплаб вазиятларга ва ҳиссиётларга бой учрашувда адлия бошқармаси марказий аппарати жамоасини мағлуб этиб, ўтган 2019 йилда ўтказилган "Бошқарма бошлиғи кубоги" финалида учралган мағлубият аламини унутишди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими