Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

“Зўравонликка қарши 16 кун” акциясида фаол бўлайлик!


    Гендер тенглиги ҳозирги кунда долзарб масала ҳисобланади. Аслини олганда, ҳар бир мамлакатда мазкур принцип амал қилиниши лозим.
    Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича бир неча йўналишларда ишлар олиб борилмоқда:
• аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
• аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;
• аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;
• ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш.
    Биргина мисол, ҳозирги кунда мамлакатимизда аёллар сони 16 909 629 нафарни ташкил этса, эркаклар сони 17 093 244 нафарни ташкил этади.
    Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида республикамизда ҳам гендер тенглиги принципига амал қилиш, шунингдек аёллар зўравонлигига қарши кураш ишлари кескин ривожланмоқда.
    Айниқса, давлат органлари, ташкилот ва идораларга ҳам бу борада тегишли вазифа ва функциялар юкланмоқда.
     Мисол қилиб айтадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарори билан тасдиқланган “2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 16-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2021 йил август ойида жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳасини (сайт, мобил илова тарзида) ишга тушириш назарда тутилган.
    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига гендер тенглигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этиш вазифаси юкланган.
    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарори билан тасдиқланган “2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси”да гендер статистикасини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган.
     Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарорида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидалар тасдиқланиб, алоҳида Низом тасдиқланган.
     Юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишидан мақсад, республикамизда гендер тенглигини таъминлаш ҳисобланади.
      Шуни алоҳида таъкидлаш кераки, ахборот тўғрисидаги барча қонун ҳужжатларида зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш қатъий тақиқланган.
      Бу каби ишларнинг самараси ўлароқ, республикамизда бўлаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси вилоятимизда ҳам ўтказилмоқда.
      Мазкур акциянинг “Дунёнинг тўқ сариқ ранг туси: жамғариш, жавоб бериш, олдини олиш, жамлаш!” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.
     Жумладан, вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам гендер тенглик, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликни олдини олиш тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Гулнора Каримжонова
Наманган вилоят адлия
бошқармаси масъул ходими