Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш


Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил ва тизимли ислоҳ қилинмоқда ҳамда такомиллаштирилмоқда. Бугунги кунга келиб Давлат хизматлари марказлари орқали 148 та давлат хизматлари кўрсатиш тизими йўлга қўйилди (5,7 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди).
2020 йил 9 ойида Агентлик томонидан давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига доир 23 га яқин қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди, айрим хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилди.
Бунинг натижасида:
- хизматларни кўрсатиш муддати қисқартирилди;
- идоралараро интеграцияни йўлга қўйиш орқали мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин камайтирилди;
- хизмат кўрсатиш жараёни оптималлаштирилди;
- хизмат кўрсатувчи органлар фаолиятини номарказлаштириш – яъни, хизмат кўрсатиш ваколатини юқори турувчи органдан қуйи тузилмаларга ўтказиш орқали хизматнинг тезкорлигини ва манзиллилиги таъминланди.
Давлат хизматлари марказларининг 103 инновацион биноси фойдаланишга топширилди, 80 дан ортиқ шундай бинолар қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни давом эттирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган.
Маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Агентликка ўтказилди.
Шунингдек, Агентликка Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳамда уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.
2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати мазкур Фармонга асосан тасдиқланди.
Давлат хизматлари рўйхати қуйидагилардан иборат:
1. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
2. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
3. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникни, шунингдек, зоологик коллекцияларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома;
4. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма;
5. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно;
6. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;
7. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно;
8. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;
9. Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш, СТИР бериш;
10. Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тўхтатиб туриш.
Фармонга асосан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат хизматлари марказлари филиалларини босқичма-босқич ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.
Қуйидагилар Филиалларнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:
жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш;
фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш;
тегишли ҳудуд аҳолисини кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш.
Туман марказидан узоқда жойлашган (100-300 км) ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат хизматлари марказининг 92 та филиаллари ташкил этилди ҳамда бу каби ишлар давом эттирилмоқда.


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими