Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ҒУРУР ВА ИФТИХОРИМИЗ РАМЗИ!


Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. 

Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Наманган вилоят адлия бошқармаси ва тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ҳар бир фаолиятида юртимизни миллий қадриятларини ва давлат рамзларини эъзозлаб, юксак ҳурмат билан муносабатда бўладилар.
Йиллар ўтса ҳам давлат идоралари ва ташкилотлар ҳаётида рамзлар ўзининг тарихий ўрни ва нуфузини сақлаб қолаверади.


Наманган вилоят адлия бошқармаси