Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН 2020 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ҚИЛИНГАН ИШЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


1. ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ СОҲАСИДА:
Маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида:
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 33 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда ҳокимликнинг 27 та қарори давлат ҳисобига олинди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил давомида 99 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Вилоятда 01.10.2020 йил ҳолатига 204 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 187 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 18 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки, 2018 йил 1 январь ҳолатига вакант юридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.
Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар бўйича:
Бўлим томонидан 2020 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 760 та, шундан юридик хизмат соҳасида 430 та, норма ижодкорлиги соҳасида 330 та қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 31 та тақдимнома, 52 та огоҳнома, 4 та маъмурий таклифлар киритилиб, масъул ходимларнинг 7 нафарига хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган 9 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 2 230 000 сўмлик маъмурий жарима ундирилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида:
Бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 7 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 таси қаноатлантирилган.
Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 1 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Сотимов “ҳайфсан” интизоми жазо чораси қўлланилган.
2. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ЎРГАНИШ СОҲАСИДА:
1. Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.
Бўлим томонидан ўтган давр мобайнида 21 та идорада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 12 449 та қонунбузилиш ҳолатлари (таълим соҳасида 201 та, Маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 9 680 та ҳамда бошқа қонунбузилишлар 2 541 та) аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 36 та тақдимнома, 24 та огоҳнома, 21 та маъмурий таклифлар киритилди.
Киритилган таъсир чораларига асосан, 36 нафар шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 2 нафар ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 5 нафар масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, жами 249 727 100 сўмлик пул маблағлари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қайтарилишига эришилди.
Шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан, жами 88 та, шундан 15 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва 73 та назорат қилувчи органларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарор ва ҳужжатлари бекор қилиниши таъминланди.
Бундан ташқари, ўтган давр давомида 13 та идора фаолиятида жами 47 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинг ва таҳлил қилинган бўлиб, шундан 6 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 18 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, 19 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 4 таси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
2. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида.
Бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ишлаб чиқишини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 октябрдаги 335-ум-сон “Адлия органлари ва муассасаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бўлим томонидан жорий йилнинг 29 апрель куни бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ва Наманган вилояти юридик коллежига 7-1/235-сонли топшириқ хат юборилиб, ҳар ойнинг 25-санасига қадар бўлимга амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этишга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тақдим этиб борилиши назоратга олинди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 99 та таклифлар кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юбориди.
3. Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида.
Ўтган давр мобайнида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан жами 128 та мурожаатлар (70 та шикоят, 57 та ариза ва 1 та таклиф) келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 110 таси кўриб чиқилиб, 35 таси қаноатлантирилган ва 75 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
3. ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА:
Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 6039 та (бошқарма томонидан 446 та, адлия бўлимлари томонидан 5593 та) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Хусусан, 2020 йилнинг 9 ойи давомида оммавий ахборот воситалари орқали жами 4042 та, шундан 79 маротаба телевиденияда, 201 маротаба радиода, 190 маротаба газета ва журналларда, 3572 маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан жойларда жами 1432 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (шундан 1023 таси манзилли тарғибот), шундан 491 та маъруза, 438 та давра суҳбати, 310 та семинар ўтказилиб, 190 та ҳолатда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди.
Оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 509 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, 376 та таълим муассасаларида, 302 та меҳнат жамоаларида ва 245 таси бошқа жойларда ўтказилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 489 нусхада 18 турдаги ёзма тарғибот (ўқув-қўлланма ва рисолалар) ҳамда жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида жами 8264 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
3.1. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 7-иловасига асосан, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Адлия вазирлигидан бошқармага электрон шаклда келиб тушган жами 930 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “E-ХАТ” элетрон ҳамкорлик тизими орқали вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотларига юборилган.
3.2. Ҳуқуқий тарғибот соҳасини янада самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни яхшилаш борасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ташаббуси билан амалга оширилган ижобий ишлар:
Ҳуқуқий тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармасининг таклифига биноан жорий йилнинг 17 июнь кунида Наманган вилоят ҳокимининг “Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 311-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг 4000 га яқин раҳбар ва ҳодимларини қамраб олган ҳолда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Раҳбар+ҳуқуқий ахборот” номли телеграм канали фаолияти йўлга қўйилиб, қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари жойлаб борилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда 10 та давлат органлари ва ташкилотларининг вилоят тузилмалари билан ҳамкорлик меморандумлар имзоланди.
Шу билан биргаликда, адлия идоралари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида мутлоқо янги ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини ташкил этиш орқали аҳолини ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш юзасидан амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йилнинг 13 октябрь куни 171-ум-сонли буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ асосида вилоят адлия бошқармасида Штаб тузилиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда Мадад ННТ мутахассисларидан иборат 24 та Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланиб, вилоятдаги маҳаллалар бириктирилди.
Шунингдек, ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан бевосита ҳудудларга чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда маҳаллалардаги “темир дафтар”га киритилган оилаларда биринчи навбатда хотин-қизлар ва ёшларнинг фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Тадбир давомида “темир дафтар”га киритилган оилаларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, алоҳида кўриб чиқиш талаб этиладиган мурожаатлари туман (шаҳар) адлия бўлимларининг иш юритувига қабул қилинмоқда.
4. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА:
Ҳозирги кун ҳолатига Наманган вилоятида 515 та ННТ фаолият юритмоқда. Шундан 325 таси давлат рўйхатидан, 190 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган ННТлар ташкил этади.
Давлат рўйхатидан ўтган 325 та ННТнинг 257 таси жамоат бирлашмалари, 27 таси жамоат фондлари, 41 таси муассаса ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
Ҳисоб рўйхатидан ўтган 190та ННТнинг 175 таси жамоат бирлашмалари, 11 таси жамоат фондлари, 4 таси муассаса ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
Шундан вилоятда фаолият юритаётган жами 515 та ННТнинг 432 таси жамоат бирлашмаси, 38 таси жамоат фондлари, 45 таси муассасалар ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.
Шунингдек, вилоятда 188 та исломий ҳамда 3та ноисломий, жами 191 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармасига 2020 йил 1 октябрь ҳолатига рўйхатдан ўтказиш масаласида ННТларнинг 47 та аризалари келиб тушган. ҳамда 45 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад этилган.
Шунингдек, иш режага асосан 2 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилиб,
2 та тақдимнома, йиллик ҳисоботни ўз вақтида тақдим этмаган ННТларга нисбатан 17 та тақдимнома, бошқа қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 6 та, жами 25 та тақдимнома, 47 та огоҳномалар киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 34нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 5 татаклиф киритилиб, 4 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бўлим томонидан жами 218 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, 72 та кўргазмали, 115 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот амалга оширилган, ОАВда 31 та чиқишлар қилинган.
5. ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА:
Наманган вилоятида ҳозирги кунда 45 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият олиб бормоқда.
Келиб тушган шикоятлар бўйича.
Ҳисобот даври давомида давлат нотариал идоралари хатти-ҳаракатлари устидан жами 8 та (шундан 3 таси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар) (2019 йилда 8 та) шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 7 таси (2019 йилда 3 та) асосли деб топилиб, қаноатлантирилган.
5.2. Адвокатура:
Наманган вилоятида 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 60 та адвокатлик тузилмалари, шундан 5 та ҳайъат, 10 та фирма ва 45 та бюролар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тузилмаларда жами 154 нафар адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
6. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА:
6.1. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан.
Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йил
9 ойи давомида жами 389 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 177 таси кўриб чиқилиб, шундан 108 таси (61 фоиз) қаноатлантирилган, 69 тасига (38 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
80 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва
119 та мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилиб, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган ва 10 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқ бўлиб ўтган. Мазкур мурожаатларнинг 29 таси раҳабарият сайёр ва шахсий қабулларида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Бошқармада кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан:
8 та тақдимнома;
58 та даъво ариза;
4 та маъмурий таклиф;
5 та огоҳнома киритилди.
6.2. “Ишонч телефони”га қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан.
“Ишонч телефони”га фуқаролар томонидан жами 104 маротаба мурожаат этилган. Мазкур мурожаатларнинг 62 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 24 таси қаноатлантирилган, 38 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 42 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.
6.3. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан.
Бошқарма бошлиғи ва бошлиғи ўринбосарлари томонидан 2019 йил
25 декабрь куни тасдиқланган Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан бўлимга жами 29 та мурожаатлар қабул қилинди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, шундан 13 (44%) таси қаноатлантирилди,
10 (34 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 (17%) таси тегишлилиги бўйича ваколатли идораларга юборилди, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.

6.4. Ўтказилган текширишлар юзасидан.
Шунингдек, бўлим томонидан 2020 йилнинг ўтган даври давомида 14 та мониторинг ва 19 та ташкилотларда жами 34 та (шундан мурожаатлар асосида 17 та )ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўрганишлар давомида жами 849 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида жами 18 та турли идора ва ташкилотларга тақдимнома (8 таси мурожаатлар асосида), 7 та айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф ва 5 та (мурожаатлар асосида) қонун ҳужжатлари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳномалар киритилган.
7. МОЛИЯ-ИҚТИСОД ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ВА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА:
Наманган вилоят адлия бошқармаси Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил биринчи ярим йиллик фаолияти бўйича таҳлили ва амалга оширилиши белгиланган чора тадбирлар ДАСТУРИ ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бошқарма биносидаги мавжуд лифт “Келажак С” МЧЖ томонидан лойиха-смета хужжатлари тайёрланди ҳамда “Замир” хусусий фирмаси томонидан 10 113 322 сўмга жорий таъмирдан чиқарилди.
Бошқарма балансидаги 22 та мавжуд ижарага бериш юзасидан хусусий фаолият билан шуғулланувчи нотариуслар билан 2020 йил учун 84 948 072 сўмлик шартномалар тузилиб 23 октябрь холатига 54 010 707 сўм ижара тўловлари шартномага асосан ундирилди.
8. КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ СОҲАСИДА:
Бошқарма ва унинг тизимига ходимларни ишга қабул қилиш:
2020 йил 9 ойлиги давомида бошқарма томонидан жами 11 нафар ходим ишга қабул қилинди. Шундан, 8 нафари адлия бўлимларига, 3 нафари идоравий нотариал архивига ишга қабул қилинган.
Танлов ва аттестация ўтказиш бўйича:
2020 йил I ярим йиллиги давомида бўлим томонидан 3 маротаба танлов ўтказилиб, ушбу танловга 15 нафар талабгор иштирок этиш истагини билдириб, ариза билан мурожжат қилган ва танлов натижасига кўра, 3 нафари танлов асосида ишга қабул қилинган.
Шунингдек, танловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида 3 марта онлайн тарзда узатилиб, барча фуқаролар кузатиш имкони яратилди.
Махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этиш бўйича:
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойлиги ҳолатига кўра Низом талабларидан келиб чиқиб, бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораларидаги 6 нафар ходимлари махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этилган.
Ходимларни рағбатлантириш бўйича:
Бошқарма томонидан жами 19 нафар ходим “интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, фахрий ёрлиқ, пул мукофот”лари билан рағбатлантирилди.
Шундан, Бошқарманинг 4 нафар, адлия бўлимларининг 3 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Давлат нотариал идораларининг 12 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, тизимда “коррупцияга қарши кураш ойлиги” тадбирларини ташкил қилиш амалиёти жорий қилиниб, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда жами 50 дан ортиқ семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

ТАШКИЛИЙ-НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ
ИШЛАРИ БЎЛИМИ